"SWEET MASTER" хусусий корхонаси 2002 йилда Тошкент шаҳрида ташкил этилган, аввалига АБДУЛЛАЕВ А, хусусий тадбиркорлик фаолияти билан бошлаб, кейинчалик 2009 йилда "BONNI QANDOLAT" маъсуляти чекланган жамиятига ва 2012 йилда "SWEET MASTER" маъсуляти чекланган жамиятига ўзгартирилди. 2005 йилдан жамият хусусий корхонага айлантирилди. Корхона Олмазор тумани, Қорасарой кўчаси, 353 уйда жойлашган бўлиб, бу ерда қандолат маҳсулотлари тайёрлаш бўйича барча керакли инфратузилмалар билан жиҳозланган қудратли ишлаб чиқариш мажмуаси бунёд этилган. Компания директори Абдуллаев корхона ташкил этилган илк кунлардан бошлаб сифатли қандолат маҳсулотлар тайёрлаш борасида юксак профессионал даражани изчиллик билан ошириб бориш ва ривожланишни раҳбарият олдига асосий мақсад қилиб қўйди.
"SWEET MASTER" ХК ишлаб чиқариш мажмуаси Тошкентнинг экологик тоза ҳудудида жойлашган. Маълумки, озиқ-овқат бозори ривожланишнинг жаҳон тенденциялари бозорда таклиф қилинаётган маҳсулотнинг сифатини оширишни кўзда тутмоқда. Ушбу тенденцияни ҳисобга олган ҳолда компания раҳбарияти томонидан дунёга машҳур қандолат маҳсулотларини тайёрлаш бўйича профессионалларни қидиришга қарор қилди.
Бугунги кунга келиб, "SWEET MASTER" хусусий корхонаси тинмай ривожланиб, маҳсулот турларини кенгайтириб бормокда. Корхонага бир қатор йирик инвестиция киритилган бўлиб, улар европа сифат даражасидаги маҳсулот ишлаб чиқаришга имкон беради. "SWEET MASTER" хусусий корхонасининг қандолат маҳсулотларига бўлган талаб кундан-кунга ортиб бормоқда. Ҳозирги кунда корхона маҳсулотлари Ўзбекистонинг барча вилоятларига етказиб берилмоқда, ҳамда МДХ давлатларига экспорт қилинмоқда. Корхона халкаро стандартларга мослик бўйича сертификатлаш кўригидан ўткан. Айни пайтда компания маҳсулотнинг янги, инновацион турларини ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда.